Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

Япониялик посбон "МЮ"дан кўра Бельгия чемпионатига ўтишни афзал кўрди

Баҳо:
+ | -

Япониялик дарвозабон "Манчестер Юнайтед"га ўтишдан бош тортди.

"Манкунианликлар" жамоанинг иккинчи дарвозабони сифатида Зион Сузуки билан шартнома имзолаши мумкинлиги хабар қилинганди.

The Athletic нашри хабарига кўра, Премьер-лига клуби Япониянинг "Урава Ред Даймондс" жамоаси билан трансфер суммасини келишиб олган, бироқ футболчининг ўзи британияликларга рад жавобини берган.

У бельгиялик "Сент-Труйден"га ўтишга қарор қилди. Бу клуб япон хўжайинларига тегишли ва дарвозабон у ерда кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишига ишонмоқда.

"Юнайтед" ёзги трансфер ойнасида бошқа дарвозабонни сотиб олмоқчи.

Киритилди: 13:29, 08.08.2023.
Ўқилди: 1059 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик