Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

АПЛ клубларининг бир йиллик маош пакетлари: "МЮ" ҳали ҳам пешқадамлик қилмоқда

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" ўз футболчилари учун тўлайдиган бир йиллик маош тўплами "Лутон Таун"никига қараганда 35 мартага кўпроқ. Бу борада "қизил иблислар" етакчиликни бермай келмоқда. "Манчестер Сити" сардори Кевин Де Брюйне эса Англияда энг кўп маош оладиган футболчи. Унинг бир ўзи "Лутон Таун" футболчилари оладиган пулдан тўрт марта кўпроқ маошга эга.
Янги мавсумда ҳам маош бериш масаласида "МЮ" етакчилик қилади. Иккинчи ўринда эса "Манчестер Сити" қайд этилади. Треблга эришган жамоа бир йилда 200 миллион фунтни маошларга сарфлайди. Бу қийматнинг катта қисми Эрлинг Холанд ва Кевин Де Брюйнега тегишлидир. Рўйхатнинг учинчи поғонасида "Арсенал" қайд этилади. Лондон клуби бу ёзда йирик харидларни амалга ошириб, уларга катта маош белгилаган эди.

"Челси" келаётган мавсумни еврокубокларсиз ўтказиши маълум бўлган. Шунга қарамай, бу жамоа 160 миллионни бир йилда маош сифатида тарқатади. Тодд Боэли клуби янги футболчилар сотиб олмоқда. Шунга қарамай, жамоанинг маош харажатлари қисқарган. Негаки, бу ёзда Канте, Маунт, Кулибали, Ковачич, Хаверц, Пулишич, Обамеянг ва Аспиликуэта каби таниқли номлар билан хайрлашилди. Уларнинг маоши харажатларнинг катта қисмини эгалларди. Шунингдек, айнан шундай трендни "Ливерпуль" мисолида ҳам кузатдик. Гарчанд таркибда Муҳаммад Салоҳ ва Виржил ван Дейк каби йирик ҳақ тўланадиган номлар бўлса ҳам, ёз давомида кўплаб юлдузлар билан хайрлашилди. Хендерсон, Милнер, Фабиньо, Алекс, Кейта ва Фирминоларнинг кетиши "Ливерпул"ни маош масаласида АПЛ клублари ичида бешинчи ўринга туширди.

Кучли олтиликни "Тоттенхэм Хотспур" якунлайди. Шунга қарамай, "шпорлар"га "Астон Вилла" ва "Ньюкасл Юнайтед" жуда яқин келган. Бу жамоалар ҳам йилига 100 миллион фунтдан ортиқ пулни маошларга сарф этади. "Эвертон" сўнгги икки мавсум давомида АПЛдан тушиб кетишга яқин келмоқда. Аммо клуб маош борасида футболчиларини сийлашни давом эттиради. Мерсисайдликлардан фарқли равишда, "Брентфорд" ва "Брайтон" охирги йилларда ажойиб ўтказди. Аммо улар маошлар учун бор-йўғи, мош равишда 34 ҳамда 46 миллион фунтни сарфламоқда.
Қуйида тўлиқ рўйхат билан танишасиз (кўрсаткич миллион фунт-стерлингда).

1. "МЮ" – 209 680 000
2. "Манчестер Сити" – 201 422 000
3. "Арсенал" – 179 400 000
4. "Челси" – 160 394 000
5. "Ливерпуль" – 144 560 000
6. "Тоттенхэм" – 120 276 000
7. "Астон Вилла" – 104 520 000
8. "Ньюкасл Юнайтед" – 101 816 000
9. "Эвертон" – 84 152 000
10. "Вест Хэм Юнайтед" – 81 640 000
11. "Ноттингем" – 59 140 000
12. "Фулхэм" – 57 174 000
13. "Вулверхэмптон" – 54 050 000
14. "Кристал Пэлас" – 53 086 000
15. "Брайтон" – 46 934 000
16. "Борнмут" – 43 394 000
17. "Брентфорд" – 34 346 000
18. "Бёрнли" – 22 958 000
19. "Шеффилд Юнайтед" – 14 162 800
20. "Лутон Таун" – 5 836 000

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 20:51, 09.08.2023.
Ўқилди: 2075 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.