Мадриднинг "Атлетико" клуби "Барселона" вингери Ансу Фатини сотиб олиши мумкин.
Marca нашри берган хабарларга кўра, испаниялик ёш ҳужумчининг хизматларига шахсан "матрасчилар" бош мураббийи Диего Симеоне қизиқиш билдирмоқда. У раҳбариятдан Фатининг ҳолатини кузатишларини сўраган.
Аввалроқ, Ансу "Барса" таркибида асосий таркиб футболчиси бўлолмаслигини билганидан сўнг клубни тарк этмоқчи эканлиги маълум бўлганди. Унга "ПСЖ" ҳам қизиқиш билдирмоқда.