Кириш Регистрация
25/04 00:00 Сандерленд 0-5 Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис 1-1 Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм 1-0 Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес 2-1 Мальорка
25/04 18:00 Парма 1-0 Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль 3-1 Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм 2-1 Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон 0-1 Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе 0-2 Барселона
25/04 21:00 Болонья 0-2 Рома
25/04 21:30 Арсенал 1-0 Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия 2-1 Жирона
25/04 23:45 Верона 0-0 Лечче
26/04 00:00 Атлетико 3-2 Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина - Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта
27/04 21:30 Кальяри - Аталанта
27/04 23:45 Лацио - Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед - Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол - Леванте

Осиё Ўйинлари-2019 Ханойда ўтказилади

Баҳо:
+ | -

Макаода Осиё Олимпия кенгашининг 31-бош Ассамблеяси бўлиб ўтди. Унинг ишида Осиё Олимпия Кенгаши (ООК) президенти Шайх Аҳмад ал-Фаҳад ал-Сабоҳ, шунингдек, ООКга аъзо 45 давлат миллий олимпия қўмиталари (МОҚ) раҳбарлари, Халқаро Олимпия Қўмитаси вакиллари (ХОҚ) халқаро федерациялар ҳамда спорт ташкилотларининг масъуллари иштирок этдилар.

Йиғилишда ООКнинг кейинги фаолияти билан боғлиқ қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Жумладан, навбатдаги Олимпия циклида ООКнинг иш режаси, Олимпия ҳаракатини Осиё қитъасида янада ривожлантириш, бўлажак Осиё ўйинларига тайёргарлик ишларининг бориши каби масалалар атрофлича кўриб чиқилди.

Маълумки, 2013 йили Инчеон (Ж.Корея)да ёпиқ спорт иншоатларда 4-бор ўтказиладиган Осиё ўйинлари, келаси йили Нанжинг шаҳрида ўсмирлар ўртасида ўтказиладиган 2-Осиё ўйинлари, 2014 йили Инчеонда 17-Осиё ўйинлари ҳамда 2017 йили Саппоро (Япония)да 8-қишки Осиё ўйинлари ўтказилади. Ассамблеяда мазкур ўйинлар ташкилий қўмиталари раҳбарлари бўлажак мусобақаларга нечоғлик тайёргарлик кўрилаётганлиги хусусида ҳисобот бердилар.

Ассамблеяда 18-Осиё ўйинларига мезбонлик қиладиган шаҳар номи ҳам овоз бериш йўли орқали аниқланди. Унга кўра, 2019 йили ўтказиладиган Осиё ўйинларига Въетнамнинг Ханой шаҳри мезбонлик қиладиган бўлди.

Йиғилишда, шунингдек, 2017 ва 2021 йилги ўсмирлар ўртасидаги Осиё ўйинлари мос равишда Хамбантота (Шри-Ланка) ва Сурабая (Индонезия) шаҳарларида ўтказилиши маълум қилинди.

Осиё Олимпия Кенгашининг Бош Ассамблеяси ООК доирасида Лондон (Буюк Британия)да бўлиб ўтган ХХХ ёзги Олимпиада ўйинларида юксак натижаларга эришган 20 нафар спортчилар ҳамда 21 та МОҚларига ООКнинг махсус мукофотлари топширилди. Эътиборлиси, қитъанинг энг сара спорт юлдузлари қаторидан афсонавий полвонимиз, эркин кураш бўйича уч карра Олимпиада ўйинлари ғолиби Артур Таймазов ҳам ўрин эгаллади.

Осиё Олимпия Кенгашининг навбатдаги бош Ассамблеяси 2013 йилнинг ноябрь ойида Боракай (Филиппин) шаҳрида ўтказилади.

Шавкат Жалилов
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизмати

Манба: www.uz.mcs.uz
Киритилди: 22:36, 15.11.2012.
Ўқилди: 6600 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик