Каталониянинг “Барселона” клуби Испания чемпионати учун футболчиларни рўйхатдан ўтказишда қийинчиликларга дуч келди, дея хабар бермоқда La portera de Nunez нашри.
Манбага кўра, Ла Лига бошланишига бир кун қолганда “кўк-анорранглилар” 23 нафар футболчидан ўн нафарини рўйхатдан ўтказа олмади. Ҳозирча каталонияликларнинг қайдномасидан қуйидаги футболчилар ташқарида қолмоқда: Гюндоган, Араухо, Алоньсо, Пенья, Роберто, Лангле, Дест, Эззалзули, Ромеу ва Мартинес.
Хави Эрнандес жамоаси Испания чемпионатининг янги мавсумини "Хетафе"га қарши меҳмонда бошлайди. Учрашув 13 август куни бўлиб ўтади.
Ўтган мавсумда "кўк-анорранглилар" муддатидан аввал Ла Лига чемпиони бўлишди.