Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Суперлигада йил ўйини: «Навбаҳор» - «Пахтакор»

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, бу йил чемпионатимиз ўтган йилгидан-да шиддатли ва курашларга бой жанговар руҳда давом этмоқда. Сабаби қуйи ўринлардаги жамоалар ҳам чемпионликка курашаётган клублардан қўрқмасдан етарлича жанг таклиф қилишаётгани…

Бунинг натижаси ўлароқ, чемпионлик интригаси шиддатли тарзда давом этмоқда. Буни турнир жадвалини кўрган ҳар қандай одам билиб олиши мумкин. Бугун эса бизни йил ўйини кутиб турибди.
 
"Навбаҳор" мухлислари қаршисида асосий рақибларидан бири бўлмиш "Пахтакор"ни қабул қилади. Биринчи даврада пойтахтликларга мағлуб бўлганнини ҳисобга олсак, бугун жамоа нафақат реванш олиш учун майдонга чиқади, балки чемпионлик пойгасида шерлардан 5 очко фарқ билан ўзиб кетиши мумкин. Бу эса ОЧЛ саралаш ўйинлари олдидан “Навбаҳор” мухлисларини бир оз бўлсада хотиржам қилиши аниқ.
 
“Қўрқинчли август” ойини бошидан ўтказаётган "Пахтакор" Ўзбекистон кубогида "Динамо" томонидан чиқариб юборилган бўлса, ўтган турда асосий рақибларидан бири "Нефтчи"га кичик ҳисобда имкониятни бой бериб қўйди. Бу эса жамоа бугунги учрашувга аламзада ҳолда етиб келганини англатади.

Максим Шацких шогирдлари чемпионлик учун курашда карвонбоши бўлиб олиши учун бугун Наманганда лочинларни мағлуб этиши керак, ахир ҳали олдинда "Насаф" ҳам кутиб турибди.
 
Хуллас, бугунги учрашувни бемалол финал учрашувларига тенглаштириш мумкин. Олти очколик ўйинда хар икки жамоа бор кучини майдонга ташлаб чиқсагина эга чиқади.

Бугун майдонни ҳар бир қарич ери учун кураш бўлади, сабаби бундай ўйинларда кам хато қилган ва кичик имкониятдан фойдаланган жамоа ғалаба қозонади.

Бу эса Наманганда ўтган сўнгги беш суперлига беллашуви натижалари:
 
2022 "Навбаҳор" — "Пахтакор" 1:1
2021 "Навбаҳор" — "Пахтакор" 1:2
2020 "Навбаҳор" — "Пахтакор" 1:1
2019 "Навбаҳор" — "Пахтакор" 0:1
2018 "Навбаҳо"р — "Пахтакор" 3:3
 
“Навбаҳор” уйида беш ўйиндир-ки ғалаба қозона олмаябди.

Гапирса, гап кўп. Келинг, яхшиси бугун соат 20:00 да барчасига жавобни жонли равишда “Спорт тв” орқали билиб оламиз.

Ўтказиб юборманг, шарҳида камина ва Ориф Толипов.

Хайрулла Ҳамидов.

Манба: https://t.me/xayrulla_hamidov
Киритилди: 16:01, 10.08.2023.
Ўқилди: 1640 марта.
Фикрлар: 35 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.