"Эвертон" янги ҳужумчи сотиб олишга яқин турибди. Хабарларга кўра, "Лидс Юнайтед" вингери Вильфрид Ньонто клуб раҳбариятига жамоадан кетиб, "Эвертон"га ўтишни исташини билдирган.
19 ёшли футболчи жамоасининг 9 август кунги баҳсини ўтказиб юборган эди. Ньонто ҳисобида ўтган мавсумда 4 та гол ва 4 та ассист бор эди. У айни дамда 20 миллион еврога баҳоланмоқда.