Испаниялик ярим ҳимоячи Андреас Иньеста Бирлашган Араб Амирликларига кўчиб ўтди, у маҳаллий "Эмиратес" клубида ўйнайди. Унинг сўзларига кўра, футболга бўлган ёши катта бўлишига қарамай, худди 2002 йилда каталониялик “Барселона” сафида дебют қилгандек иштиёқли.
"Мен ва оилам учун бу янги чақириқ, ҳаётимизнинг янги саҳифаси. Мен худди "Барселона"га кўчиб ўтганим ёки Японияга кўчиб ўтганимдек ҳаяжондаман. Мен футбол ўйнашни давом эттиришни кута олмайман", - дея Иньеста сўзларини келтиради Италиянинг ITASportPress ахборот агентлиги.