Кириш Регистрация

«Милан» дарвозабони билан хайрлашди

Баҳо:
+ | -

Италиянинг «Милан» клуби даниялик дарвозабони Андреас Юнгдал билан хайрлашганини элон қилди – у асосий жамоага кира олмади ва шу сабабли сотиб юборилди.

Келишувнинг молиявий шартлари, афсуски, ошкор этилмади, аммо клуб унга бўлган барча ҳуқуқларни «Кремонезе»га бериб қўйгани таъкидланган, у келаси мавсумни «Б» Серияда ўтказади.

Юнгдал 2019 йилда Даниянинг «Вейле» жамоасидан «Милан»га ўтган эди. У ўтган мавсумни Австриянинг «Альтах» клубида ижара асосида ўтказди ва олтита ўйинда майдонга тушди.

Эслатиб ўтамиз, Италия чемпионати ўн тўққизинчи август куни бошланади.

Киритилди: 08:12, 11.08.2023.
Ўқилди: 1153 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик