Винисиуснинг жаҳон футболи чўққисига кўтарилиши секин-аста бўлмоқда. "Реал Мадрид" футболчиси ўзининг дастлабки уч йилида Испания пойтахтидаги қийинчиликларни енгиб ўтди ва сўнгги икки мавсумда "қаймоқранглилар" ҳужум машинасининг энг муҳим қисмига айланди.
Натижада, 23 ёшли футболчи маоши оширилган шартномага эга бўлади, бу эса уни жамоанинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айлантиради.
Вини клуб томонидан унга совға қилинган ҳомийлик машиналарини танлаш ҳуқуқига эга. Келинг, бразилиялик юлдузнинг "гараж"ида нималар борлигини кўрамиз.
BMW i4 M50 | 80 000 евро
BMW i4 M50 компаниянинг биринчи тўлиқ электр премиум автомобилидир. "Реал Мадрид" BMW билан ҳамкорлик қилиб, барча асосий жамоа ўйинчилари, ходимлари ва мураббийларини ўзлари танлаган автомобиллар билан таъминлаш имокнига эга. Вини M50'ни танлади. Максимал қуввати 536 от кучига эга. BMW i4 M50 0 дан 100 км/соат тезликка атиги 3,7 сонияда эриша олади ва максимал тезлиги 210 км/соатни ташкил қилади.
Audi A7 Sportback 50 TDI quattro | 81 000 евро
"Реал Мадрид"нинг Audi билан аввалги 18 йиллик ҳамкорлиги туфайли Вини бир нечта юқори даражадаги Audi автомобилларига эгалик қилади, улардан бири Audi A7 Sportback 50 TDI quattro. 81 000 еврога баҳоланган ушбу седан тури Audi'нинг ажойиб спорт кўрсаткичларини ўзида мужассам этган. У олти сониядан камроқ вақт ичида 0 дан 100 км/соат тезликка эриша олади ва 335 от кучига эга V6 двигатели билан жиҳозланган.
Audi Q8 50 TDI quattro | 88 000 евро
Вини коллекциясидаги яна бир машина Audi Q8. Автомобилга 100 км/соат тезликка эришиш учун бор-йўғи 7,1 сония керак бўлади, бу унинг ажойиб 286 от кучига эга 3,0 TDI двигателидан далолат беради. Унинг максимал тезлиги 233 км/соат (145 мил).