Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

Сергей Арслонов: "Асабий ўйин гувоҳи бўлдик"

Баҳо:
+ | -

Суперлига 16-туридан ўрин олган “Сурхон” – “Турон” (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Сергей Арслонов ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Асабий ўйин бўлди. Сув ва ҳаво каби зарур 3 очкони қўлга киритдик. Футбол эстетикаси ҳақида гапириш қийин. Айниқса, иккинчи бўлимда. Муҳими, йигитлар ғалабани сақлаб қолишди.

“Турон” ҳисобда ортда бораётган эди ва беллашувни сақлаб қолиш учун олдинга катта куч билан ўтишини билар эдик. Тўп учун иккинчи қаватдаги курашларда яхши ҳаракат қилдик. Биз уларнинг ҳужумларига тайёр эдик.

Турсуновнинг техникаси кучли, тезлиги ва футбол интеллекти яхши. Агентлар унинг ушбу жиҳатларини пайқай олишган. Бугунги кунда ўзбек футболчиларига бўлган талаб хорижда ошган. Бу футболимиз, Суперлигамиз ўсаётганидан далолат беради. Таклиф бўлди, борди. Унинг ҳаракатлари мураббийга маъқул келган. Улар билан алоқада бўлиб турибди. Турсуновни келгуси йил Европада кўрамиз деб умид қиламан.

Ҳа, Потапов қуруқ ўйинлар сони бўйича Лигада иккинчи ўринда бормоқда. Аммо футбол жамоавий спорт тури. У худди соатга ўхшайди. Соатнинг бирор бўлаги бўлмаса, у ишламайди. Футболда ҳам худди шундай. Жамоа ғалаба қозонса, барча ғалаба қозонади. Кимдир ой лауреати бўлса ҳам, бу бутун жамоанинг ҳам меҳнати саналади”, – деди Арслонов.

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 02:38, 13.08.2023.
Ўқилди: 1242 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» Винисиус билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди [2896]

Bild: «РБ Лейпциг» «Реал»нинг Диоманде бўйича 2 та таклифини рад этди [2560]

Арбелоа "Фулхэм"га "Реал" футболчисини олиб келмоқчи [2495]

Журналист «Реал» ва Винисиус ўртасидаги музокаралар ҳамда келишмовчилик сабабини ошкор қилди [2414]

"Реал" ҳимоячиси вояга етмаган билан жинсий алоқа видеосини тарқатиш айблови билан судда пайдо бўлади [2413]

«Барселона» Бельгиянинг иккинчи лигасидан қанот ҳужумчисини сафига қўшиб олди [2281]

Ўртоқлик учрашуви. "Бирмингем" - "Барселона" беллашувининг асосий таркиблари эълон қилинди [1933]

«Барселона» ўртоқлик учрашувида «Бирмингем Сити»га пенальтилар сериясида мағлуб бўлди (видеошарҳ) [1815]

Инфантино ФИФА президенти лавозимини тарк этиши мумкин [1806]

«Реал» Ямалнинг оёғини синдиришига бир баҳя қолган футболчини сотиб олмоқчи [1613]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик