Кириш Регистрация
09/05 00:00 Леванте 3-2 Осасуна
09/05 16:30 Ливерпуль 1-1 Челси
09/05 17:00 Эльче 1-1 Алавес
09/05 18:00 Кальяри 0-2 Удинезе
09/05 19:00 Фулхэм 0-1 Борнмут
09/05 19:00 Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
09/05 19:00 Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
09/05 19:15 Севилья 2-1 Эспаньол
09/05 21:00 Лацио 0-3 Интер
09/05 21:30 Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
09/05 21:30 Атлетико 0-1 Сельта
09/05 23:45 Лечче 0-1 Ювентус
10/05 00:00 Реал Сосьедад 2-2 Бетис
10/05 15:30 Верона - Комо
10/05 17:00 Мальорка - Вильярреал
10/05 18:00 Бёрнли - Астон Вилла
10/05 18:00 Ноттингем Форест - Ньюкасл
10/05 18:00 Кристал Пэлас - Эвертон
10/05 18:00 Кремонезе - Пиза
10/05 18:00 Фиорентина - Женоа
10/05 19:15 Атлетик Бильбао - Валенсия
10/05 20:30 Вест Хэм - Арсенал
10/05 21:00 Парма - Рома
10/05 21:30 Реал Овьедо - Хетафе
10/05 23:45 Милан - Аталанта
11/05 00:00 Барселона - Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи - Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона

Ҳазилга ўз ўрнида жавоб

Баҳо:
+ | -

«Арсенал»нинг бразилиялик ҳужумчиси Габриэль Жезус ва украиналик ҳимоячиси Александр Зинченко клуб телевидениесига бирга интервью бериш чоғи йўқ жойдан чиройли ҳазил учун мавзу топишди.

Бунда иккинчиси клубдоши ҳазилидан бироз ҳайратга тушди, лекин якунда «жавоб» зарбаси йўллаш имкониятини қўлдан чиқармади.

Футболчилардан суҳбат жараёнида бир-бирларига тааллуқли саволларга тезкор жавоб қайтариш талаб этилди. Муайян паллада кўчадан сирена товуши эшитилди ва бразилиялик бунга дарҳол реакция билдирди: «Қара, бу такси сен учун келди». Жезус шу луқмадан кейин кулиб юборди, Зинченко ҳам, фақат бироз ҳайратланган ҳолда. Эҳтимол, Габриэль «Тез ёрдам» машинаси сиренасини назарда тутиб, Александрнинг тез-тез жароҳатланишига ишора қилгандир. Ҳар ҳолда, ҳимоячи мушакларга боғлиқ муаммолар туфайли «Арсенал»нинг АҚШ бўйлаб мавсумолди турнесидан ўрин олган бирор ўйинида майдонга тушмади. Қолаверса, Лондон клуби сафига аввалги ёз қўшилган Зинченко шундан буён 17та расмий ўйинни ўтказиб юборди.

Асосийси, украиналик футболчи тезда жавоб ҳазили учун имкон топди. Яъни мухбир ундан ўтган мавсум Жезус дарвозасини ишғол қилган 3та рақиб жамоани санаб беришини сўрагач, лўндагина жавоб қайтарди: «Вулверхэмптон», бори шу...».  У шу тариқа бразилиялик ҳужумчи Лондон клубидаги дебют мавсумида кутилган маҳсулдорлик кўрсатолмаганига ишора қилди. 

Дарвоқе... 

Габриэль Жезуснинг ўзи кичик жарроҳлик амалиёти ортидан бир неча ҳафта четда қоладиган бўлди. Бразилиялик футболчи жумладан, 6 август куни Англия суперкубоги учун «Манчестер Сити»га қарши кечган баҳсда Микель Артета жамоасига ёрдам беролмади. Унинг 11 август куни бошланадиган АПЛ-2023/2024 доирасидаги илк турларда ҳам томошабин мақомида қолиши аниқ.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 14:34, 14.08.2023.
Ўқилди: 2364 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик