Чап қанот ҳимоячиси Марио Руй ва "Наполи" янги шартнома борасида келишиб олишди. Клуб сайти хабарига кўра, шартнома 2026 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.
32 ёшли португалиялик футболчи 2017 йилнинг ёзидан буён "Наполи"да ўйнаб келмоқда. У клуб сафида 199 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 24 та голли узатмани амалга оширди.
Руй фаолияти давомида “Эмполи”, “Специя”, “Рома” ва бошқа жамоаларда ҳам ўйнаган. У Португалия терма жамоасида 12 та ўйин ўтказган.