Англия премьер-лигаси вакили бўлган «Борнмут» ўз таркибини 24 ёшли «Лидс» ярим ҳимоячиси Тайлер Адамс билан кучайтиради.
Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, «олчалар» футболчини 23 миллион еврога сотиб олиш бандини фаоллаштирган - бу унинг шартномасида ёзилган.
Футболчининг ўзига келсак, у фаолиятини юқори лига клубида давом эттиришга аҳд қилган. «Борнмут» ҳам келишувга оптимистик қарамоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Адамс Лондоннинг «Челси» клубида тиббий кўрикдан ўта олмагани ҳақида хабар берилганди.