L'Equipe нашри журналистлари "ПСЖ"дан Саудиянинг "Ал-Ҳилол" клубига ўтишга яқин турган ҳужумчи Неймарнинг карьераси режалари ҳақида маълумот берди.
31 ёшли бразилиялик ҳужумчи икки мавсумни Яқин Шарқда ўтказиш ниятида, шундан сўнг у "Барселона"га текинга қайтишни режалаштирмоқда. Неймар бу ёзда "кўк-анорранглилар" сафига кўчиб ўтишга тайёр эди, бироқ клубнинг молиявий қийинчиликлари туфайли шартнома барбод бўлди.
Бразилиялик футболчи 2017 йилда "Барселона"ни тарк этиб, "ПСЖ"га ўтган эди. Келишув рекорд даражадаги 222 миллион еврони ташкил этди. Неймарнинг француз клуби билан шартномаси 2025 йилнинг июнь ойи охирида тугайди.













