29 ноябрь куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда ташкил қилинадиган Осиёдаги йил лауреатларини аниқлаш тадбирида турли йўналишлардаги энг яхши футболчи унвонига номзод футболчилар рўйхатини эълон қилди.
Бу сафар номзод футболчилар орасидан ўзбекистонлик футболчилар жой ола билишмади.
Ушбу йилдан эътиборан Осиё энг яхши футболчилар йўналишларини кенгайтирди. Қуйида номзодлар ва йўналишлар билан танишиб бунга амин бўласиз:
1. Осиёнинг энг яхши осиёлик футболчиси (қитъада тўп сурувчи)
Али Карими (Эрон)
Ли Кюнг Хо (Жанубий Корея)
Лукас Нейл (Австралия)
Муҳсин Бенгар (Эрон)
Цзенг Цзи (Хитой)
2. Хорижда тўп сураётган энг яхши осиёлик футболчи
Марк Шварцер (Австралия) – «Фулҳэм» (Англия)
Шинжи Кагава (Япония) – «Манчестер Юнайтед» (Англия)
Юто Нагатомо (Япония) – «Интер» (Италия)
3. Осиёнинг энг яхши легионери
Бруно Коррейя (Бразилия) – «Сепоҳон» (Эрон)
Рикардо Оливейра (Бразилия) – «Ал Жазира» (БАА)
Рожерио Де Ассис Сильва Коутиньо (Бразилия) – «Кувайт СК» (Кувайт).
4. Осиёнинг энг яхши аёл футболчиси
Айя Мияма (Япония)
Хомаре Сава (Япония)
Юки Огими (Япония)