"Севилья"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Лукас Окампос УЕФА Суперкубоги учун "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида гапирди.
“Биз ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш учун ўйнашга ҳаракат қиламиз. Бизни жуда ҳурмат қиладиган рақибга қарши 90 дақиқа олдинда. "Севилья"да ҳам ўтган мавсумда биз кўрсатган даража бор. Бу бизга Европа лигасида ғалаба келтирди. Бизда яна бир соврин учун имконият бор. Бу жамоа учун жиддий рағбатдир", - деди Окампос.
Ўйин 16 август, чоршанба куни бўлиб ўтади, старт ҳуштаги Тошкент вақти билан соат 23:59да янграйди.