Сўнгги йилларда Қозоғистон чемпионати савияли легионерлар ҳисобига кучайиб бораётган ҳақида кўп айтилмоқда. Sports.kz сайти ушбу гапда қанчалик жон борлигини аниқлаш мақсадида Қозоғистоннинг кучли 5 жамоаси таркибида ғалаба ким кўпроқ ҳисса қўшаётганини таҳлил қилиб кўрди. Легионерларми ёки маҳаллий футболчилар. Бизни кўпроқ "Иртиш" ва "Актобе" клублари ҳақида фикр қизиқтиргани боис, сайт ходимларининг бу борадаги таҳлили билан танишамиз.
"Иртиш" ва ўзбек ҳужумчиси
Ўзбек легионери Улуғбек Бақоев қайси жамоада тўп сурмасин, у доимо ўз жамоасининг муваффақиятига катта ҳисса қўшади. Бақоев фаолият олиб борган Премьер-лига клубларида футболчига боғланиб қолиш ҳолатлари ҳам кўзга ташланмоқда. У жамоани тарк этганидан кейин клубда пасайиш бошланади. Масалан, ушбу мавсумда бундай ҳолат "Жетису"да кузатилди. Агар Қозоғистон кубоги финалида Улуғбек Бақоев ўйнаганида учрашув натижаси қандай бўлишини тасаввур қилиш қийин. Ҳужумчи Ўзбекистон терма жамоасига таклиф этилди ва у ерда ҳам Эрон дарвозасига ғалаба тўпини киритишга муваффақ бўлди. Премьер-лига-2012нинг энг яхши ҳужумчисидан ташқари "Иртиш" ўйини ташкил қилишда камерунлик Тити Эссомба ва босниялик Дарко Малетичнинг ҳиссаси катта. Шунингдек, павлодарликларга малилик Мамуту Кулибали ва сербиялик Предграг Говедарица катта ёрдам беришди. "Иртиш"да бир неча нафар яхши савиядаги маҳаллий футболчилар тўп суришсада, бу ерда хорижлик футболчиларнинг ўрни катта.
"Актобе" легиони
Қозоғистонлик футболчи учун "Актобе" сафидан жой эгаллаш оғир иш. Бу жамоада юқори савиядаги легионерлар тўп суришади. "Актобе"нинг барча 7 нафар легионерлари жамоанинг асосини ташкил қилишади. Ҳаттоки жуда яхши савиядаги легионер ҳам клуб ўйинига қовушиб кета олишмайди. Масалан, Бран Ильични оладиган бўлсак, Владимир Муханов жамоасида етакчи бўла олмади. Мавсум бошида ғарбий қозоғистонликлар сафида заявка қилинган хорижлик футболчиларни янада юлдузлироқ легионерлар, Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари — Темур Кападзе, Александр Гейнрих ва Марат Бикмаев ҳамда Москванинг "Спартак" клуби собиқ футболчиси Сергей Ковальчук тўлдиришди. Шунингдек, бутун мавсум давомида клубда чехиялик Лукас Байер, литвалик Арунас Климавичюс ва ёш тринидадлик Роберт Примус ҳаракат қилишди. Шунингдек, қозоғистонлик футболчилар — Самат Смаков, Эмиль Кенжисариев ва Марат Хайрулинни унутмаслик лозим. Шундай бўлса-да, "Актобе" асосий эътиборни хорижлик легионерларга қаратмоқда. Бошқачасига мумкинми? Ахир маҳаллий "маҳсулот"дан евроаренада рақобатбардош жамоа ташкил қилиб бўлмайди.