Каталониялик собиқ футболчи Жерар Пике ўзининг Қироллар лигасини мақташда давом этмоқда, унда сиз тахмин қилганингиздек, ўтмиш юлдузлари иштирок этади.
У бразилиялик Роналдиньо, италиялик плеймейкер Андреа Пирло ёки 2004 йилги «Олтин тўп» соҳиби Андрей Шевченко каби футболчиларни ортга қайтара олганидан фахрланишини айтди.
«Пирло, Роналдиньо ёки Шевченко каби футболчиларни майдонга қайтариш мен учун катта шараф эди.
Бу футболчилар турнирга бўлган қизиқишни анча оширди. Ҳамма уларни томоша қилмоқда», дея Пикенинг сўзларидан иқтибос келтирган Италиянинг ITASportPress ахборот агентлиги.