"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета Букайо Саканинг ўйинлари ҳақида фикр билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Англия Премьер-лигасининг янги мавсумининг 1-турида 21 ёшли вингер “Ноттингем Форест” дарвозасига гол урган эди.
"Сака йилдан-йилга ўсишда давом этмоқда. У ўз олдига янги мақсад ва талабларни қўяди, уларга эришишга ҳаракат қилади. Букайо жуда чанқоқ ва ўрганишга катта иштиёқи бор. У яхшиланиб, ҳар 3 кунда ўйин тақдирини ҳал қиладиган футболчига айланишни истайди", - деди Артета матбуот анжуманида.
Сака ўтган мавсумни Премьер-лигада 14 гол ва 11 голли узатма билан якунлади.