Англия терма жамоаси ва Лондоннинг “Арсенал” клуби собиқ футболчиси Тео Уолкотт ижтимоий тармоқлари орқали футболчилик фаолиятини якунлаганини маълум қилди. Футболчи 34 ёшида фаолиятини якунлашга қарор қилди.
Ҳужумчининг сўнгги клуби "Саутгемптон" бўлди. Тео фаолиятини айнан шу жамоада бошлаган.
Уолкотт фаолиятининг кўп қисмини "канонирлар" таркибида ўтказди. Форвард лондонликлар сафида 397 та ўйинда қатнашиб, 108 та гол урди ва 80 та голли узатмани амалга оширди. Тео Англия терма жамоаси сафида 47 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урган.
Премьер-лиганинг ўтган мавсумида форвард 20 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.