Бельгиялик 34 ёшли ярим ҳимоячи Носир Шадли яна ўз ватанида тўп тепади. У «Вестерло» клуби таркибида фаолиятини давом эттиради.
Шадли жорий мавсум охиригача шартнома имзолади.
Фаолиятининг сўнгги уч йилини Шадли Туркиянинг «Истанбул Башакшеҳир» клубида ўтказди. У «Вестерло»да бир йиллик ижара доирасида ўйнаган. Клуб билан биргаликда у мавсумий турнир жадвалида еттинчи ўринни эгаллади.