Англия чемпионатининг иккинчи турида “Ноттингем Форест” “Шеффилд Юнайтед”ни мағлуб этиб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди. Маълум бўлишича, клуб ўтган мавсумни ҳисобга олсак, ўз уйидаги ўйинларда қаторасига тўртинчи ғалабасига эришди.
Бу натижа Премьер-лигада кетма-кет энг кўп уй учрашувларида ғалаба қозониш бўйича клуб рекордини такрорлайди. Аввалги рекорд ўтган асрнинг 90-йиллари ўрталарида ўрнатилганди - 1995 йилнинг декабридан 1996 йилнинг январигача клуб ўз майдонида қаторасига тўртта учрашувда ғалаба қозонган.
Кейинги турда “ўрмончилар” “Олд Траффорд”да “Манчестер Юнайтед” билан куч синашади.