Италия терма жамоаси собиқ футболчиси Жоржо Кьеллини Лучано Спаллеттини "скуадрадзурра"нинг янги бош мураббийи бўлгани ҳақида фикр билдирди.
"Менимча, у бу иш учун ажойиб мураббий. Унинг кейинги Европа чемпионатида яхши ўйин кўрсатадиган жамоа туза олишига шубҳам йўқ. Спалетти учун терма жамоа билан ишлаш унинг бутун фаолиятидаги шон-шуҳратдир", - дейди Кьеллини.