Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

ЕЧЛ. «Е» гуруҳи. «Шахтёр» кейинги босқич масаласини ҳал қилди

Баҳо:
+ | -

Чемпионлар лигасининг энг кутилмаган натижаси гуруҳ босқичи якунига етгач айнан мана шу гуруҳда қайд этилишига жуда яқин турибди. Вазият шундайки, ЕЧЛ тарихида биринчи марта амалдаги чемпион гуруҳ босқичидаёқ мусобақа билан хайрлашиши мумкин.

Бунга гуруҳда фаворит сифатида қаралмаган «Шахтёр»нинг ажойиб ўйинлари сабаб бўлди. Мирча Луческу шогирдлари бешинчи турга келиб кейинги босқич масаласини ҳал қилиб қўйишди. Бу эса аслида фаворит сифатида қаралган жамоалардан бирининг мусобақа билан хайрлашиши зарурлигини билдиради.

5-турда «Ювентус» ўз уйида «Челси»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди ва сўнгги тур олдидан кейинги босқичга чиқиш учун жуда яхши имконият ҳосил қилди. «Челси» эса аутсайдер «Нордшеллан»ни қабул қилиб истаган ҳисобдаги фарқ билан ғалаба қозонса ҳам, агар, «Шахтёр» «Ювентус»ни юта олмаса, «Челси» мусобақа билан хайрлашишга мажбур бўлади. Очколар тенг бўлиб қолганида ўзаро ўйинлар ҳисобга олиниши инобатга олиб чамалаб кўрсангиз бунга амин бўлсиз. Хуллас бу гуруҳда бир нарса аниқ «Шахтёр» кейинги босқичга чиқиб бўлди.

ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИ
5-ТУР

E ГУРУҲИ

ЮВЕНТУС (Италия) – ЧЕЛСИ (Англия) 3:0 (1:0)
Голлар: Куальярелла (38), Видаль (61), Жовинко (90+1).
Ювентус: Буффон, Бардзальи, Бонуччи, Кьеллини, Лихтштайнер (М. Касерес, 68), Пирло, Асамоа, Видаль, Маркизио, Куальярелла (Погба, 89), Вучинич.
Челси: Чех, Аспиликуэта (Мозес, 60), Давид Луиз, Кэйхилл, Иванович, Э. Коул, Рамирес, Оби Микел (Торрес, 71), Э. Азар, Мата, Оскар.
Огоҳлантиришлар: Бонуччи (41), Рамирес (76), Маркизио (85), Жовинко (90).

НОРДШЕЛЛАНД (Дания) – ШАХТЁР (Украина) 2:5 (2:2)
Голлар: 1:0 – 24 Нордстранд, 1:1 – 26 Луис Адриано, 2:1 – 29 Лорентсен, 2:2 – 44 Виллиан, 2:3 – 50 Виллиан, 2:4 – 53 Луис Адриано, 2:5 – 81 Луис Адриано.
Нордшелланд: Хансен, Паркхерст, Окоре, Рунье, Мтилига, Аду, Стокхольм, Лорентсен, Кристенсен (Кристиансен, 59), Жон (Айнаоглу, 82), Нордстранд (Тичинович, 75).
Шахтёр: Пятов, Срна, Кучер, Ракицкий, Рац, Степаненко, Фернандиньо, Мхитарян, Алекс Тейшейра (Коста, 78), Виллиан (Илсиньо, 86), Луис Адриано (Эдуардо, 82).
Огоҳлантиришлар: Аду (64), Луис Адриано (67), Кучер (90), Кристиансен (90), Паркхерст (90).

ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:39, 21.11.2012.
Ўқилди: 5215 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.