Лондоннинг «Челси» клуби сардори яқинда сонининг орқа қисмидан жароҳат олганди.
Журналист Нейтан Гиссингнинг сўзларига кўра, «аристократлар» лагерида раҳбарият инглизнинг тахминан бир ой давомида касалхонада қолишига ишонишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жеймс Премьер-лигада «Ливерпул»га қарши мавсумдаги илк ўйинни асосий таркибда бошлаган, бироқ бир неча кундан кейин машғулотларда жароҳат олганди.
Рис ўтган мавсумда ҳам шундай жароҳат олган, бу эса унинг бир нечта учрашувларни ўтказиб юборишига сабаб бўлган.
Жеймс мавсум бошланишидан олдин «Челси»нинг янги сардори этиб тайинланган эди, аммо у йўқлигида боғич бошқа қанот ҳимоячиси Бен Чилуэллга тегишли бўлади.