Кириш Регистрация
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал 2-0 Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло 3-1 Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон 3-0 Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити 3-0 Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл 2-1 Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм 2-0 Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут 0-0 Челси
06/12 20:15 Алавес 1-0 Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер 4-0 Комо
06/12 22:30 Лидс 3-3 Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис 3-5 Барселона
07/12 00:45 Верона 3-1 Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано
08/12 00:45 Наполи - Ювентус
08/12 01:00 Реал Мадрид - Сельта
08/12 19:00 Пиза - Парма
08/12 22:00 Удинезе - Женоа

Нўъмон Ҳасанов: «Ёшларга эътибор, келажакни таъминлайди»

Баҳо:
+ | -

Бугун "Пахтакор" ёшлар жамоаси олий лиганинг кичик олтин медалларини қўлга киритдилар. Йил давомида Сергей Ковшов билан елкама-елка туриб фаолият олиб борган ёш мутахассис, Нўъмон Ҳасанов жамоамизни чемпионлик сари етаклай олди.

"Албатта чемпион бўлиш яхши. Олмалиқда дуранг натижани қайд этганимиздан кейин чемпионлик билан хайрлашган эдик. Лекин бахтимизга "Андижон" шу куни мағлубиятга учради. Шу ўринда "Андижон"да жорий мавсум яхши жамоа шакилланганлигини такидлаб ўтишим мумкин. Фарғонада азалдан ёшларга эътибор катта ва улар ҳақли равишда кумуш медални қўлга киритдилар. Кўплаб ўйинларда асосий таркибнинг ўйинчилари хизматларидан фойдалана олмадик. Терма жамоа манфати йўлида ҳафталаб футболчиларимиз ихтиёримизда бўлмадилар. Шунга қарамай, қолганлар уларнинг ўрниларни боса олдилар. Терма жамоаларимиз эса жаҳон чемпионатлари йўлланмасини қўлга киритдилар. Шубҳасиз, бунда "Пахтакор"нинг ҳам хизмати катта бўлди", - дейди "Пахтакор" ёшларининг бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов.

- Йил давомида ёшлар билан ишлаш қийинчилик туғдирмадими?
- Ёшларга футбол сир-асрорларини ўргатиш ёқимли. Мавсумни биринчи лига жамоамизда бошладим. Кучлилар орасида ўрнимизни сақлаб қола олмаганимиздан сўнг, менга ёшлар жамоаси ишониб топширилди. Бу анча маъсулиятли вазифа эди. Бундан бир неча йил аввал "Пахтакор"да йўлга қўйилган сиёсат натижасида, мураббийдан бу ерда тўғри ишлаш талаб қилинар эди холос. Академия аллақачон ўз маҳсулини бера бошлаган. Фақат футболчиларни ўз жойига тўғри қўйиб, туртки бўлсак кифоя. Буни бош жамоада ҳам кўришимиз мумкин. Ўзбекистон тарихида ҳали бунақаси бўлмаган. "Пахтакор" катта трансферларга қўл урмаган ҳолда, ўзи тарбиялаган ёшлар билан чемпионликни қўлга киритишга яқин турибди.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 09:35, 21.11.2012.
Ўқилди: 3919 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.