Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Тошкентда «ФИДЕ Гран При» турнири бошланди

Баҳо:
+ | -

Бугун Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида шахмат бўйича "ФИДЕ Гран При" турнири иккинчи босқич мусобақаларининг очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Хақиқий байрамона руҳда ташкил этилган очилиш маросимида сўзга чиққанлар Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга Давлат томонидан алоҳида аҳамият қаратилиши натижасида, серқуёш диёримиз энг йирик спорт мусобақаларини ўтказиш марказига айланиб бораётганлигини, хусусан, мамлакатимизда энг севимли спорт турларидан бири ҳисобланган шахматни янада тараққий эттириш борасида олиб борилаётган сайи ҳаракатлар ўз мевасини бераётганлигини, яқинда Словениянинг Марибор шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторовни 8 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионидек шарафли номга сазовор бўлганлиги бунга ёрқин далил бўлишини мамнуният билан таъкидлаб, турнирнинг барча иштирокчиларига омад ва зафарлар тиладилар.

Шундан сўнг Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) президенти Кирсан Илюмжинов Гран-При турнирини очиқ деб эълон қилди.

Чиндан ҳам ақл-заковат ўйини ҳисобланмиш шахмат халқимиз орасида азал-азалдан севиб ўйналиб келинади. Бежиз, Ўзбекистон бу қадим сеҳрли ўйиннинг ватанларидан бири сифатида эътироф этилмайди.

Мамлакатимиз Истиқлолга эришган дастлабки йилларда халқаро спорт майдонларида илк муваффақиятга айнан шахматда эришганмиз. 1992 йил Манила (Филиппин)да бўлиб ўтган 30-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси юздан зиёд давлат терма жамоалари орасида фахрли иккинчи ўринни эгаллаб, кумуш медал билан тақдирланганлар.

Мардонавор спортчиларимизнинг ушбу оламшумул муваффақиятлари барча спортчиларимизни, бутун халқимизни янада рухлантириб юборди, янгидан-янги ғалабаларга илҳомлантирди.

2004 йили Триполи шаҳрида (Ливия) жаҳон шахмат тожи учун кечган мусобақаларда ҳамюртимиз Рустам Қосимжонов бирин-кетин дунёнинг номдор шахмат усталарини енгиб, жаҳоннинг 17-чемпиони бўлди.

Эътиборлиси, мамлакатимиз шахмат усталари қандай мусобақага боришмасин, улар иштирокидаги мусобақаларнинг нуфузи нечоғлик юқори бўлмасин, юртимизга совринли ўринлар билан қайтишлари яхши анъанага айланган.

Бевосита яна Тошкентда бошланган турнирга тўхталадиган бўлсак, Халқаро шахмат федерацияси, Ўзбекистон Маданияти ва санъати форуми жамғармаси ҳамда Республика шахмат федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган Гран-При турнирида дунёнинг 12 нафар етакчи шахмат усталари 14 кун давомида ғолиблик учун кураш олиб борадилар.

Маълумки, ФИДЕ Гран-При турнири икки йил давомида олти босқичда ўтказилади. Унинг биринчи босқичи, жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойлари Лондон шаҳрида (Буюк Британия) ўтказилган бўлса, иккинчи босқичи Тошкент шаҳрида ўтказилмоқда. Гран-При турнирининг қолган босқичлари 2013 йили Лиссабон (Португалия), Мадрид (Испания), Берлин (Германия) ва Париж (Франция) шаҳарларида бўлиб ўтади. Мазкур мусобақаларда жами 18 нафар халқаро гроссмейстерлар иштирок этадилар. Ҳар бир гроссмейстер олти босқичнинг тўрттасида қатнашиш хуқуқига эга. Саралаш мусобақалари ниҳоясига етгач, энг яхши кўрсаткичга эга икки нафар шахматчи номзодлар турнирига йўлланма олади.

2014-йилнинг март ойида Лондон шаҳрида ўтказиладиган номзодлар турнири жаҳон чемпионлиги учун курашиш имконини берадиган ягона мусобақадир. Унинг ғолиби амалдаги жаҳон чемпиони – ҳиндистонлик Вишванатан Ананд билан жаҳон шахмат тожи учун баҳслашади.

ФИДЕ Гран-При турнирининг очилиш маросимида биринчи тур ўйинларига қуръа ташланди. Унга кўра ҳамюртимиз Рустам Қосимжонов дастлабки учрашувни озарбойжонлик Шаҳриёр Мамадяровга қарши ўтказадиган бўлди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Икромов иштирок этди.

Шавкат Жалилов
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизмати

Манба: www.uz.mcs.uz
Киритилди: 22:16, 21.11.2012.
Ўқилди: 4515 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.