"Сассуоло" ярим ҳимоячиси Доменико Берарди бошқа жамоага ўтишга умид қилмоқда. Туриннинг "Ювентус" клуби футболчига даъво қилмоқда, аммо "кекса синьора" ҳали товон пули борасида келиша олмади.
Аввалроқ, "Сассуоло" президенти Жованна Карневала клуб "Ювентус" билан келиша олмаганини айтганди, бироқ Il Corriere dello Sport нашри хабарига кўра, Берардининг ўзи ҳам муроса қилиш мумкинлигига умид қилмоқда. "Сассуоло" Берардининг трансфери учун "Ювентус"дан 10 миллион кўпроқ талаб қилмоқда, шунинг учун музокаралар қийин кечмоқда.
Ўтган мавсумда Берарди Италия чемпионатида 12 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.