"Милан" ҳужумчи Лоренсо Коломбо билан шартномани узайтирмоқчи, деб ёзди журналист Маттео Моретто твиттерда.
Манба берган хабарга кўра, клуб раҳбарияти Коломбони "россонерилар" билан 2028 йилгача янги шартнома тузиб, "Монца"га ижарага беришни режалаштирмоқда.
Футболчининг “Милан” билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.