Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Александр Хомяков: «Шахсан менга бу мавсумдаги айнан ушбу ғалаба ниҳоятда муҳим эди»

Баҳо:
+ | -

“Андижон” ҳамда “Олимпик” (2:1) ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков иштирок этди.

— Ассалому алайкум. Албатта, бугунги ғалабадан бахтлиман. Биз жавобгарлик ҳисси қанчалик эканлигини тушуниб тургандик. Ғалабамизни ҳамма интиқлик билан кутиб турганини яхши билгандик. Мен ва менинг бошчилигимдаги ўйинчиларнинг барчаси ушбу ғалабани сабрсизлик билан кутаётгандик. Шунинг баробарида бизга қандай масъулият юклатилганлигини барчамиз яхши ҳис қилиб тургандик. Энг асосийси, мухлисларга қувонч улашишни мақсад қилгандик ва бунинг устидан чиқдик. Байрамона оқшомни мухлисларимизга тақдим қила олдик, деб ўйлайман. Биламан, майдондаги ҳолат ва сифат ҳам муҳим. Аммо нима бўлган тақдирда ҳам биз ғалаба қозондик. Шуниси энг асосийси, деб ўйлайман. Бу ғалаба бизга жуда ҳам зарур эди. Шахсан менга бу мавсумдаги айнан ушбу ғалаба ниҳоятда муҳим эди. Етарлича қийинчиликлар бўлди, оз-моз хатоликлар ҳам кўзга ташланди. Аммо кўзлаган мақсадимизга эришдик. Мен биринчи навбатда футболчиларга катта раҳмат айтаман. Вазиятни назорат қилиб туришди. Анча қийин кечди. Рақибимиз ҳам яхши ўйнади. Ёш ва чаққон йигитлар экан. Лекин биз барчамиз бир жамоа бўлиб курашдик, олдинга интилдик. Барчани ғалаба билан табриклайман. Футболчилар, клуб ходимлари ва албатта мухлисларни ҳам муборакбод этаман.

— Аббос Эргашбоев билан Иброҳим Ғанихонов нима учун майдонга тушишмади?
— Тўғриси, қийин ўйин бўлишини билгандим. Бироз  хавотир ҳам йўқ эмасди. Чунки таркиб билан боғлиқ муаммоларимиз бор эди. Бундай ўйинда хато қилмаслик энг муҳим масалалардан бири деб ўйлайман.

— Жамоанинг янги футболчиси – Армин Бошняк ўтган сафар “Бунёдкор”га, бугун эса “Олимпик” дарвозасига гол урди. У ҳақида нима дея оласиз?
— У жамоага тез киришиб кета олди. Бу унинг катта ютуғи. Албатта, натижадорлик борасида ҳам Армин муҳим ва голлар уряпти. Асосийси, шу. Голларни ташкил қилишда ва киритишда Бошнякнинг ҳам роли катта бўляпти ва бу мени хурсанд қиляпти. Ҳа, бундай футболчининг пайдо бўлиши, жамоамизга қўшилиши ва голлар уриши ёқимли. Керакли ишларни қилаётганидан хурсандман.

— Умумий маънода, ўйиндан қониқдингизми?
— Айтдим-ку, мен бахтлиман. Юқорида айтиб ўтганимдек, бу мен учун ўта муҳим ўйин эди. Асосийси, биз ғалаба қозондик. Ҳаммага раҳмат ва ҳаммага ғалаба муборак бўлсин.

“Андижон” матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 23:13, 21.08.2023.
Ўқилди: 1353 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.