Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Виталий Денисов: «Ҳар бир ўйинга жангга отлангандек чиқамиз»

Баҳо:
+ | -

"Днепр" клуби ҳимоячиси Виталий Денисов узоқ муддатли танаффусдан кейин яна асосий таркибдаги ўз жойини қайтариб олди. У Европа лигасида ҳам ўз жамоасига ёрдам беришни жуда ҳам истамоқда.

— Виталий, навбатдаги ўйинда "Днепр" ғалаба қозониб, плей-офф масаласини муддатидан аввал ҳал қилиши мумкин. Буни ҳис қилган ҳолда ўйин борасида қандай ҳиссиётлар бор?
— Билмадим. Футболда олдиндан башорат қилиб бўлмайди. Унда ҳамма нарса содир бўлиши мумкин. Масалан, мен ўз ҳиссиётларимга ишонмайман. Башорта қилишни истамайман. Европа лигасида ҳали иккита ўйинимиз бор ва уларда ўзимизга, жамоадошларимизга ишонишимиз керак. Барчаси майдонда ҳал бўлади.

— "Днепр" ҳозирча гуруҳ пешқадами ва лидери. Ушбу ўйинда ижобий натижа қайд этилмаса ҳам, "Днепр" сўнгги ўйинга умид қилиши мумкин. ПСВда эса бошқача ҳолат. Бу улар учун энг сўнгги имконият. Рақибдан жанг кутяпсизми?
— Ҳар қандай рақибдан жанг кутамиз, у қандай мусобақа бўлишидан қатъи назар: Европа лигасими, чемпионат ёки кубок ўйини бўладими. Барча биздан очко тортиб олишни ва ўз мақсадига эришишни истайди. Ҳар бир ўйинга худди сўнгги ўйинга чиқаётгандек чоғланиш керак. Тез орада таътил бошланади ва таътилга яхши кайфиятда чиқиб кетиш керак. Шунда яхши кайфиятда иш бошлаш мумкин.

— Узоқ мавсумдан кейин кучлар тугаб боряптими ёки ҳамон сақланиб қолганми?
— Нега тугар экан? Мен узоқ вақт ўйнамадим ва менда куч етарли.

— Биринчи ўйинда голландияликлар "Днепр"ни менсимагандек кўринишганди. Улар ҳозир ўз хатоларини тўғрилашганми?
— Билмадим, бу ҳақда улар ўйлаши лозим. Футболчилар ва мураббийлар бош қотиришсин. Уларни юқори савиядаги мураббий бошқармоқда ва бу унинг вазифаси. Биз биринчи ўйинда ўз вазифамизни бажардик ва бундан кейин ҳам бажаришда давом этамиз.

— Биринчи ўйиндан кейин ПСВ ўзгардими?
— Жамоа таркибда ротация қилиб туради, боиси, мавсум олис. "Наполи" ҳам Днепропетровскка иккинчи таркиб билан ташриф буюрди ва бир оёқ билан ғалаба қозонамиз, деб ўйлади. Уйдаги ўйинда эса италияликларга бироз омад кулиб боқди. Ҳар қандай жамоа ўз уйида сафардаги ўйинга нисбатан кучлироқ ўйнайди. Ҳар ҳолда жонажон деворлар, мухлислар, ўз майдони — буларнинг барчаси футболчиларга ижобий таъсир кўрсатади. Кўрамиз. Биз ҳар бир ўйинга жангга чиққандек отланамиз. Осон ўйинлар ҳеч қаерда йўқ — уйда ҳам, сафарда ҳам.

Манба: www.ua-football.com
Киритилди: 10:16, 22.11.2012.
Ўқилди: 4733 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.