Кириш Регистрация
23/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-2 Эспаньол
23/12 01:00 Фулхэм 1-0 Ноттингем Форест
23/12 21:00 Ас-Садд 4-2 Шабаб ал-Аҳли
23/12 23:15 Ал-Иттиҳод 1-0 Насаф

Польшалик ҳимоячи А Сериянинг бошқа клубига ўтди

Баҳо:
+ | -

«Эмполи» ҳимоячи Бартош Берешиньскини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди.

А Серия клуби 31 ёшли польякни «Сампдория»дан сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди. Эслатиб ўтамиз, Берешиньски ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини «Наполи»да ижара асосида ўтказган.

Шундан сўнг у Италия чемпионатининг 2022/2023 йилги мавсуми якунларига кўра Б Серияга тушиб кетган «Сампдория»га қайтди.

«Эмполи» янги чемпионатни ўз майдонида «Верона»дан минимал 0:1 ҳисобида мағлубият билан бошлади.

Жамоа А Сериянинг 2-турида «Монца»га қарши майдонга тушади. Учрашув 26 август, шанба куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 21:00, 22.08.2023.
Ўқилди: 873 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.