Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Ўзбек футболига аталган кун!

Баҳо:
+ | -

22 август том маънода юртимиз футболи учун омадли ўтди десак, янглишмаган бўламиз.

Кун муваффақиятини Игорь Сергеевнинг хет-триги очиб берди. Ҳамюртимиз ҳаракат қилаётган Таиланднинг "Патхум Юнайтед" жамоаси ОЧЛ плей-оффида Оскар тўп тепадиган "Шанхай Порт" клуби меҳмони бўлиб, айнан Игорнинг 3 та голи эвазига гуруҳ босқичига йўл олди - 3:2. Шубҳасиз, ҳужумчимиз ўйиннинг энг яхшиси деб эътироф этилди.

Кейин эса "Ал-Вакра" ҳамда "Навбаҳор" иштирокидаги баҳс бошланди. Наманганликлар бутун ўйин давомида ишончли ҳаракат қилган холда Қатар жамоасини "бўғиб қўйишга" эришди. Тўғри, асосий вақтда ҳисоб очилмаган бўлиши мумкин, аммо айнан 2-бўлимда рақиб жамоа ҳимоячиси Холид Шурраб вакилларимизга нисбатан ишлатган қўполликлари учун икки бор (60, 80) огоҳлантирилиб, майдондан четлатилди. Қўшимча бўлимларнинг дастлабкисида, аниқроқ қилиб айтганда 98-дақиқада Шаҳбоз Жўрабеков ўнг қанотдан тўпни Дониёр Абдуманноповга етказиб берди. Вингермиз жарима майдончасига ёриб кириб, ўткир бурчакдан дарвозани ишғол қилди ва наманганликларга ОЧЛ йўлланмасини тақдим этди.

"Навбаҳор"нинг ғалабаси кетидан ОКМК ҳам муваффақиятли кунни давом эттирди. Олмалиқликлар "Ал-Арабий"га қарши кечган баҳсда Рафинья, Умар Ас-Сома, Абду Диалло каби тажрибали футболчилар олдида ўзини йўқотиб қўймади. Дастлабки бўлимда ҳам, 2-таймда ҳам айнан "кончилар" вазиятлар яратишда рақибдан анчагина фаолроқ ҳаракат қилишди. Шундай ҳужумлардан бирида Абдулла Абдуллаев қанотдан олдинга ўтди ва тўпни жарима майдонига етказиб берди, бу ерда зарба беришга шай турган Рубен Санчес тўпни тўхтатмасдан Қатар клуби дарвозасига "михлаб қўйди". Голдан сўнг мезбонлар олдинга ўтишга ҳаракат қилишди, аммо ҳимоядаги Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев ва бошқаларнинг ишончли ўйини сабаб рақибда деярли имкон бўлмади. Шундай қилиб, ОКМК ўз тарихида иккинчи бор ОЧЛга йўл олди.

Шунингдек, яна бир ҳамюртимиз Азизжон Ғаниев ҳаракат қилаётган "Шабаб Ал-Аҳли" жамоаси ҳам ОЧЛ плей-оффида "Ан-Наср"га қарши ўйин ўтказди. Аммо афсуски улар ўйинда 2:4 ҳисобида имкониятни бой беришди. Ўйинда Талиска 5-дақиқадаёқ ҳисобни очди. Бу голга дубайликлардан Яҳё Ал-Гассани 18 ва 46-дақиқаларда жавоб қайтарди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ўйин якунига 2 дақиқа қолганда мезбонлар Султон Ал-Ганам киритган гол эвазига таблодаги натижани тенглаштирди. Ўйинни экстра-таймларга қадар олиб боришга ҳаракат қилган "Шабаб Ал-Аҳли" 90+5-дақиқада яна ўша Талискани бўш қолдирди ва гол "еди". 90+6-дақиқада эса Марсео Брозович матчга якуний нуқтани қўйди - 4:2.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 01:18, 23.08.2023.
Ўқилди: 4990 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.