Кириш Регистрация
06/05 23:59 Бавария 1-1 ПСЖ
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна

"Ал-Арабий" Верратти трансфери бўйича таклиф билан чиқишга тайёрланмоқда

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

"ПСЖ" ярим ҳимоячиси Марко Верратти Саудия Арабистонининг янги клуби қизиқишлари доирасига тушиб қолди. Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, "Ал-Арабий" италиялик учун курашга қўшилган.

Манбанинг хабар беришича, жамоа яқин вақт ичида Верратти трансфери бўйича биринчи таклифни беришга тайёрланмоқда. Аввалроқ “Ал-Аҳли” ярим ҳимоячи учун кўриб чиқилаётган эди, бироқ клуб ҳали парижликларнинг 80 миллион евролик молиявий талабини қондира олмади.

Верраттининг ўзи "ПСЖ"ни тарк этиб, катта маош олиш учун Саудия Арабистонига боришга тайёр. Италиялик футболчи парижликлар жамоасида 2012 йилнинг ёзидан буён ўйнаб келмоқда.

Киритилди: 14:02, 23.08.2023.
Ўқилди: 990 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик