"Челси" футболчиси Каллум Хадсон-Одои АПЛнинг бошқа клубига ўтиши мумкин.
TeamTalk маълумотларига кўра, "Ноттингем Форест" "кўклар" ҳужумчисини қўлга киритиш учун фаворит бўлиб, вингер учун курашда "Фулхэм" ва "Эвертон"дан олдинда. Мумкин бўлган келишув шартлари ошкор этилмаган, бироқ аввалроқ "Челси" раҳбарияти ўз тарбияланувчисини саккиз миллион еврога қўйиб юборишга тайёрлиги хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, Хадсон-Одои ўтган мавсумни Леверкузеннинг "Байер" клубида ижарада ўтказган ва Бундеслиганинг 14 ўйинида атиги битта голли узатмани амалга оширган.