"Салернитана" дарвозабони Луиджи Сепе ижара асосида "Лацио"га ўтди, деб хабар беради римликлар расмий сайти.
Шартнома муддати 2023/24 йилги мавсум охиригача ҳисобланган.
Сепе "Салернитана"да 2022 йилдан буён ўйнаб келмоқда. У ўтган мавсумда А Серияда 17 та ўйинда майдонга тушиб, 27 та гол ўтказиб юборган ва 3 марта ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.