"Бавария" Исроил терма жамоаси дарвозабони Даниэль Перец билан шартнома имзолаганини эълон қилди.
23 ёшли посбон билан 2028 йилгача мўлжалланган шартнома имзоланган.
Инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, Тел-Авивнинг "Маккаби" клуби дарвозабон учун 5 миллион евро олади, бонуслар ҳам тақдим этилади.
Исроилнинг сўнгги чемпионатида Перец 35 та ўйин ўтказди.