"Вулверхэмптон" бош мураббийи Гари O'Нил "Манчестер Сити"нинг ярим ҳимоячи Матеус Нунесга қизиқиши ҳақида гапирди.
"Манчестер Сити"дан қўнғироқ дунё футболидаги кўпчиликни қизиқтиради. Бироқ, Матеус вазиятни тушунади, унинг шартномаси бор. У клубимизнинг бу борадаги позициясини билади ва у жамоамизнинг бир қисми бўлиб қолаверади", - дея "Вулверхэмптон" устози сўзларини келтиради Express Star.
Матеус Нунес Премьер-лигадаги жорий мавсумда жамоасининг иккала ўйинида майдонга тушди.