Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Превью. “Сўғдиёна” - “Навбаҳор”

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасининг 17-туридан ўрин олган баҳсда “Навбаҳор” сафарда “Сўғдиёна” (Жиззах) меҳмони бўлади.

Мазкур клублар Ўзбекистон чемпионатларининг Cуперлига (олий лига)сида ўзаро 55 марта учрашишган. Ушбу ўйинларнинг 26 тасида “Навбаҳор” ғалаба қозонган бўлса, “Сўғдиёна” 21 та баҳсда зафар қучган, 8 та ўйинда эса дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич 92-62, “Навбаҳор”фойдасига.

Наманганликлар ўзаро ўйинларда 86 очкони қўлга киритишган бўлса, жиззахликлар ҳисобида 71 очко мавжуд.

“Сўғдиёна” – “Навбаҳор” клублари ўртасидаги ўзаро учрашувлардаги энг йирик ҳисоб 1996 йили қайд этилган. Ўша йили “лочинлар” Наманганда жиззахликлар дарвозасига 7 та жавобсиз тўп киритишганди.

Сермаҳсуллик борасида эса 2000 ва 2014 йиллардаги учрашувлар тарихда қолган.

Эътиборлиси, ўша ўйинларда дарвозаларга тўққизтадан гол урилган.

2000 йили Наманганда бўлиб ўтган учрашувда мезбонлар 6:3 ҳисобида зафар қучишган бўлса, 2014 йили Жиззахда ўтказилган баҳсда “Сўғдиёна” 5:4 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Жиззахда шу пайтгача бўлиб ўтган 27 баҳснинг 19 тасида мезбонлар ғалаба қозониб, 4 та учрашувда дурангга имзо чекишган ҳамда 4 та баҳсда мағлубиятга учрашган.

“Сўғдиёна”нинг ўз майдонида бўлиб ўтган ўйинларидаги тўплар нисбати – 45-29, мезбонлар фойдасига.

Ушбу жамоаларнинг 1-даврада Наманганда бўлиб ўтган баҳсида жамоамиз Милош Милович, Остон Ўрунов ва Шаҳбоз Жўрабековларнинг голлари эвазига йирик – 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.   

Эслатиб ўтамиз, “Сўғдиёна” – “Навбаҳор” ўйини бугун Жиззахдаги “Сўғдиёна” марказий стадионида соат 19:30 да старт олади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 07:16, 26.08.2023.
Ўқилди: 680 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.