Испаниялик ҳимоячи Серхио Рамос "Галатасарой" футболчисига айланмайди, унга турк клубининг таклифи ёқмади.
ITASportPress нашри хабарига кўра, Истанбул клуби ҳозирда эркин агент бўлиб турган футболчига 6 миллион евролик маош таклиф қилган, бироқ Рамос уни рад этган.
Шундан сўнг клуб раҳбарияти таклифни қайта кўриб чиқмасликка, балки бошқа вариантларни, жумладан, Англия Премьер-лигаси футболчилари орасидан излашга қарор қилди.