Германия Бундеслигасида Леверкузеннинг «Байер» клубида тўп тепаётган 22 ёшли нидерландиялик ҳимоячи Жереми Фримпонг Англия премьер-лигасида ўйнаш имкониятига эга.
Футболчининг хизматларига Лондоннинг «Челси» клуби қизиқмоқда. Футболчининг трансфер нархи 40 миллион еврога баҳоланмоқда.
Ҳимоячининг «фармацевтлар» билан шартномаси 2025 йилнинг июнь ойи охирида якунига етади.