Кириш Регистрация
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 4-2 Динамо
06/10 15:30 Ювентус 1-1 Кальяри
06/10 17:00 Жирона 2-1 Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина 7-1 Франция
06/10 18:00 Болонья 0-0 Парма
06/10 18:00 Лацио 2-1 Эмполи
06/10 18:00 Челси 1-1 Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла 0-0 Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес 0-3 Барселона
06/10 20:00 Бразилия 2-1 Аргентина
06/10 20:30 Брайтон 3-2 Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца 1-1 Рома
06/10 21:30 Севилья 1-0 Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Бухорода жанговар дуранг. «Насаф» - финалда!

Баҳо:
+1 | -

Қаршидаги дастлабки ўйинда бухороликлар 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраган бўлсалар-да, улар ўз тарихларида илк марта финалга чиқиш мақсадида эканликларини ўйиндан олдин баралла айтишди. Буни яшириб ўтиришмади.

Ушбу мақсад йўлида "Бухоро" илк дақиқалардан олдинга ташланди. Ўз навбатида Рўзиқул Бердиев шогирдлари ҳам рақибнинг ҳамласи олдида шошиб қолмай, ўз ўйинларини намойиш қилишга уринишди. Кетма-кет ҳужумлар 40-дақиқага келиб ўз самарасини берди. "Насаф" жарима майдончасига оширилган тўпни Ония боши билан шерикларига узатди. Шаҳзод Сулаймонов чалқанча усулда тўпни яқин масофадан дарвозага йўллади ва майдон эгаларини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Табиийки, бу гол майдон эгаларининг вазифасини бироз енгиллаштирди. Аммо бўлим тугаши арафасида "Бухоро" дарвозасига киритилган гол, вазифани яна қийинлаштириб қўйди. Тўп бурчакдан ўйинга киритилган вазиятда ҳимоячилар Мақсуд Каримовни қаровсиз қолдиришди ва қаршилик ҳимоячи ҳисобни тенглаштирди. Бундан руҳланган меҳмонлар ўша заҳоти яна гол уришлари мумкин эди. Кенжа Тўраевнинг чалқанчасига йўллаган зарбасиини бухоролик ҳимоячи қайтариб қолди.

"Бухоро" эса иккинчи бўлим бошида тезкор гол уриб олди. Баҳриддин Ваҳобов бош билан ҳисобни 2:1га етказди. Орадан 2 дақиқа ўтиб бухороликларнинг ҳимоячиси Шибамуранинг 15 метрлардан йўллаган кучли зарбасини Зуҳуров эгаллаб олди. Акс ҳолда ҳисоб 3:1га етиши ҳам мумкин эди. Агамуродов шогирдларининг ҳужумга ўтишидан фойдаланган Кенжа Тўраев ҳисобни тенглаштирди. У тўпни эгаллаб олганча бир ўзи рақиб жарима майдонига кириб борди ва тўпни кучли зарба билан пастки бурчакка аниқ йўналтирди — 2:2.

Бухороликлар яна тезда ҳисобда олдинга ўтиб олишди. Биринчи гол муаллифи Шаҳзод Сулаймонов 20 метрлардан чиройли зарба билан жамоасини яна олдинга олиб чиқди. "Бухоро"нинг 70-дақиқада уюштирган ҳужуми хавфли чиқди. Жасур Ҳасанов  чап қанотдан жарима майдонига ажойиб тўпни узатиб берди. Бухоролик футболчи томонидан йўлланган зарбани Илҳом Юнусов дарвоза чизиғи устидан қайтариб қолди.

Андрей Переплёткинснинг захирадан майдон тушиши қаршиликларнинг ўйинини кучайтирди. Аввалига латвиялик футболчининг 32-40 метрлардан дарвоза томон йўллаган зарбасини бухоролик дарвозабон майдон ташқарисига чиқариб юборган бўлса, ўйиннинг сўнгги дақиқасида айнан Переплёткинсга нисбатан ишлатилган қўполлик учун "Бухоро" дарвозасига пенальти белгиланди. Уни яна бир захирадан майдонга тушган Суҳроб Неъматов аниқ амалга ошириб, ўйинда жанговар дуранг қайд этилишини таъминлади — 3:3.

Шундай қилиб, 30 ноябрь куни соат 15:00да "Пахтакор" марказий стадионида Ўзбекистон кубоги финали учун "Бунёдкор" ва "Насаф" клублари саф тортишади.

Ўзбекистон кубоги
Ярим финал, жавоб учрашуви


БУХОРО - НАСАФ 3:3 (1:1)

Голлар: Шаҳзод Сулаймонов (40, 65), Баҳриддин Ваҳобов (47) — Мақсуд Каримов (45), Кенжа Тўраев (61), Суҳроб Неъматов (90-пенальти).

«Бухоро»: Сардор Қобулжонов, Ноя Шибамура, Дэвид Ония, Георги Квесеишвили, Алексей Николаев, Жасур Ҳасанов, Шахзод Сулаймонов, Воҳид Шодив, Отабек Нарзуллаев (Акмал Холмуродов 33), Баҳриддин Ваҳобов, Асқар Муҳитдинов.
«Насаф»: Муроджон Зуҳуров, Шавкат Раимқулов, Ботир Қораев, Иван Бошкович (Владимир Шишелов 73), Кенжа Тўраев (Суҳроб Неъматов 90), Фозил Мусаев, Эркин Бойдуллаев (Андрей Переплёткинс 60), Шоҳруҳ Гадоев, Мирзакамол Камолов, Илҳом Юнусов.
Огоҳлантиришлар
: Иван Бошкович (14), Эркин Бойдуллаев (29), Шоҳруҳ Гадоев (31), Эркин Бойдуллаев (54).
Ҳакамлар: Олим Толибжонов, Алексей Миронов, Маъмур Саидқосимов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:58, 25.11.2012.
Ўқилди: 5034 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.