Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Жоау Феликс фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин, дея хабар беради A Bola .
Манбага кўра, 23 ёшли португалиялик футболчига "Ливерпуль" даъвогарлик қилмоқда. Мерсисайдликлар футболчини Саудия Арабистонидан клубга ўтиши мумкин бўлган Муҳаммад Салоҳга ўринбосар сифатида кўрмоқда.
2022/23 йилги мавсумнинг иккинчи қисмида Феликс "Челси"да ижара асосида ўйнади. У Лондон клуби сафида 20та ўйинда 4та гол урган.