Кеча АПЛ иккинчи тури доирасида «Ливерпуль» «Ньюкасл»ни иродали тарзда мағлуб этди (2:1). Учрашувда «қизиллар» ҳимоячиси Виржил Ван Дейк қизил карточка олиб майдонни тарк этди.
Бундан олдинги турда ҳам «Ливерпуль» футболчиси четлатилган эди – Алексис Макаллистер. Статистик маълумотларга кўра, мерсисайдлик футболчилар фақатгина 2015 йилги мавсумда кетма-кет икки баҳсда қизил карточка олган. У «МЮ» ҳамда «Арсенал» жамоаларига қарши баҳсларда содир бўлган.
Шундан сўнг ўтказилган 139 та баҳсда жамоа футболчилари атиги икки марта майдондан четлатилган холос.