Кириш Регистрация
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид

«Шеффилд Юнайтед» – «Ман Сити» баҳсидаги қизиқарли рақамлар

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» «Брамалл Лейн»да «Шеффилд Юнайтед»га қарши баҳсда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди, бироқ бунинг учун қаттиқ ишлашга мажбур бўлди. Пеп Гвардиола шогирдлари жорий мавсум АПЛда барча ўйинларда ғалаба қозонган ягона клуб бўлиб қолмоқда. Қуйида баҳсга доир айрим статистикаларни ҳавола этамиз.

«Сити» кеча меҳмон жамоаси номига лойиқ, балки ундан ҳам ортиқ ўйин кўрсатди. Тўп назорати 80 фоизини ташкил этган бўлса, дарвозага 30 та зарба йўлланди («Шеффилд Юнайтед»да бу кўрсаткич – 6). «Шаҳарликлар» 3,5 та кутилган голни қайд этишди.

Аммо бу устунликка қарамай, «Сити» ўйиндаги 23-зарбасидагина муваффақиятга эришди. Мухлислар бу учун бир соатдан кўпроқ вақт мобайнида кутишга мажбур бўлди. Жек Грилиш Эрлинг Холанднинг голида жуда катта ишни бажарди. Умуман, Грилиш «Сити»нинг чап қанотида доимий ўйинчи бўлиб, олтита имконият яратди ва «Шеффилд Юнайтед» жарима майдонида 12 марта тўпга тегинди.

Бу гол Холанднинг ўйиндаги еттинчи зарбасидан сўнг киритилди бўлди ва у биринчи бўлимда Хулиан Алварес ишлаб берган пенальтини голга айлантира олмади. Холанд зарбани дарвоза устунига йўллади. Норвегиялик футболчи сўнгги учта пенальтидан иккитасини хато амалга оширган бўлса, «Сити» сўнгги бешта пенальтидан учтасида адашган. Бу Гвардиоланинг кам сонли камчиликларидан бири бўлиб қолмоқда. Аммо амалдаги чемпионлар ғалаба қозониш йўлларини топдилар.

Гвардиола Англиядаги фаолияти давомида кўплаб шахсий ютуқларга эришган ва у бу ўйинда яна бир совринга эришди. Бу унинг лигадаги 200-ғалабаси бўлди. Унга бор-йўғи 269 та ўйин керак бўлди ва бу уни Англияда 200 та ғалабага энг тез эришган мураббийга айлантирди. Бу Жозе Моуриньонинг ҳозирги рекордидан анча яхшироқдир. «Челси», «Манчестер Юнайтед» ва «Тоттенхэм»нинг собиқ бош мураббийи 326 ўйин ўтказиб, Премьер-лигадаги 200-ғалабасини қайд этганди. Ушбу мағлубият «Шеффилд Юнайтед»нинг «Сити»га қарши аянчли рекордини давом эттирмоқда - улар ўз тарихларида Премьер-лига ўйинида «шаҳарликлар»ни мағлуб эта олмаган, 11 та тўқнашувнинг 8 тасида мағлуб бўлган ва 3 тасида дуранг қайд этилган.

Бу мағлубият уларнинг мавсумдаги кетма-кет учинчи мағлубияти бўлди ва улар лигани учта мағлубият билан бошладилар. Бу уч марта содир бўлмоқда - 1966-67, 1995-96 ва 2020-21 йилги мавсум. Улар Премьер-лиганинг сўнгги мавсумида қуйи лигага тушиб қолишган.

«Шеффилд Юнайтед» - «Манчестер Сити» баҳсини статистик таҳлил қилишингиз учун айрим маълумотларни тақдим этамиз.

1) «Ман Сити» Пеп Гвардиола қўл остида Премьер-лиганинг 269 ўйинида 200-ғалабасини қўлга киритди - бу билан Пеп Англия чемпионати тарихидаги 200 та ғалабага энг тез эришган мураббийга айланди.

2) «Шеффилд Юнайтед» 1966-67 ва 2020-21 йилги мавсумдан кейин учинчи марта мавсумнинг дастлабки учта ўйинида мағлуб бўлди.

3) «Ман Сити» Пеп Гвардиоланинг биринчи мавсумидан бери илк бор лиганинг дастлабки учта ўйинида ғалаба қозонди.

4)«Ман Сити» «Шеффилд Юнайтед»га қарши ўйинда 30 та зарба йўллади, бу «Вест Хэм»га қарши ўйиндан бери (2022 йил май ойидан бери) «шаҳарликлар»нинг Премьер-лиганинг бир ўйинида энг кўп зарба йўллаган баҳсига айланди (31).

5) Эрлинг Холанд биринчи марта Премьер-лигада пенальтидан фойдалана олмади, у кеча «Манчестер Сити» учун саккизинчи пенальтини тепди. Норвегиялик футболчи сўнгги бор 2021 йилнинг апрель ойида «Унион Берлин»га қарши ўйинда 11 метрлик нуқтадан адашган. Шундан бери у «Боруссия Дортмунд»/«Ман Сити» сафида жами 13 та пенальтини аниқ ижро этган.

6) «Ман Сити» футболчиси Эрлинг Холанд Премьер-лигага кўтарилган клубларга қарши саккизта ўйинда тўққизта гол урган бўлса, ҳозирда у мусобақанинг ўзи қарши бўлган 21 клубидан 18 тасининг дарвозасини ишғол қилди (86%).

7) «Манчестер Сити» ҳозирда Родри гол урган Премьер-лигадаги сўнгги 15 ўйиннинг ҳар бирида ғалаба қозонган. Испаниялик футболчи ўтган мавсумда 36 та ўйинда иккита гол урган эди ва  жорий мавсумда у 3 та ўйинда шунча гол урди (2).

Киритилди: 11:45, 28.08.2023.
Ўқилди: 1352 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.