Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

«Барса» ўз академиясидан ажойиб юлдузга эга бўлади

Баҳо:
+ | -

Душанба куни эрталаб Фабрицио Романо «Барселона» мухлисларини хурсанд қилди, чунки клуб иккинчи жамоада ўйнайдиган ярим ҳимоячи Фермин Лопес билан музокараларни бошлади.

Хави 20 ёшли футболчидан хурсанд ва ҳатто уни мавсумолди АҚШ бўйлаб гастроль сафарига ҳам олиб чиқди, у ерда Лопес ўзини яхши томонлама кўрсатди - захирадан майдонга тушди ва ўртоқлик классикосида 1+1 натижани қайд этди.

Бош мураббий Ферминга асосий таркибдаги ўйинларда ўзини кўрсатиш имкониятини ваъда қилган, ярим ҳимоячи «Вилярреал»га қарши ўйин якунида бир неча дақиқани майдонда ўтказди. Эртаси куни эрталаб футболчи билан янги шартнома бўйича музокаралар бошланди, чунки амалдаги келишув кейинги мавсумга қадар мўлжалланган.

Ўша куни кечқурун Жерар Ромеро шундай деб ёзди:

«Бугун эрталаб Фабрицио Романо бизга бу ҳақда айтди ва. Эртага Фермин Лопес «Барса» билан яна 4 мавсумга янги шартнома имзолайди. Трансфер гуру дарҳол ҳамкасбининг инсайдларини тасдиқлади.

Каталонияликлар учун ажойиб янгилик. Лопес, худди Ламин Ямал каби, Хавининг фикрича, ҳақиқий юлдузга айланиши мумкин.

«У иқтидорли футболчи - у охирги пасни қандай чиқаришни билади, бу унга ўтган мавсумда етишмаётган нарса эди. У «класико»да чап оёғи билан гол урди, кейин эса ўнг оёғи билан Ферранга пас берди, иккала оёғини ҳам ишлата олади. У шунингдек, вингердан тортиб марказий ярим ҳимоячигача бир нечта ролларда ўйнай олади. Мен уни жуда яхши кўраман. У шахсиятга тўла, ажойиб характерга эга - бу жуда муҳим. Машғулотларда буни кўриб, унга кўп дақиқалар беришим кераклигини англадим. Мен унга ишондим», – деди Хави.

Фермин «Барса» учун биринчи марта «Милан»га қарши АҚШдаги сўнгги турне баҳсида қатнашди ва таркибда асосий ҳаракатлантирувчи куч бўлишга қодирлигини исботлади. Ла Масия аниқ яна бир махсус ўйинчини ишлаб чиқарди ва Фермин ўз белгисини қўйишга тайёр. Фермин - марказий ярим ҳимоячи, аммо у 10-рақамли ёки вингер сифатида ишлаш учун етарлича кўп қирралидир. Ўнг оёқда зарба беришга кўпроқ мойил бўлсада, чап оёғи билан бир хил даражада хавфлидир - «Реал»га қарши ўйинда буни исботлаган. Фермин ўтган мавсумда «Линарес» учун 16 та гол киритишга муваффақ бўлган.

Киритилди: 13:24, 29.08.2023.
Ўқилди: 5829 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.