«Челси» Тодд Боэли қўл остидаги трансферлар учун деярли бир миллиард евро сарфлади. Футболчилар шунчалик кўпки, ҳатто мураббий Маурисио Почеттино ҳам уларнинг ҳаммасини эслай олмайди.
«Лутон»га (3:0) қарши ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида нима бўлганини ҳамма кўрди. Журналист ва Почеттино ўртасидаги диалог:
«Мен сиздан Лукаку ҳозир қаердалигини сўрамайман. Қаергадир ғойиб бўлган икки футболчи ҳақида сўрамоқчиман. Ўтган мавсумда ижарада бўлган Маланг Сарр...
- Ким?
- Маланг Сарр. «Рексем»га қарши биринчи мавсумолди ўйинида ўйнаган Жейми Каммингга нима бўлди? Бу дарвозабон.
- «Эй Худойим. Маланг Сарр?... Жейми? Сизга нима дейишни билмайман. Сиз мени ҳайратда қолдирдингиз. Бу юзга мушт ургандек кўринади. Биз «Лутон» ҳақида гаплашаётган эдик. Бу қийин савол. Мен бунга тайёр эмас эдим.
Почеттино учун эслатма.
• Сарр - «Челси» мухлислари учун яхши таниш бўлган футболчи. У уч йил олдин «Ницца»дан Лондонга эркин агент сифатида кўчиб ўтди, шундан сўнг дарҳол «Порту»га жўнаб кетди (ижара 2 миллион еврога тушди!), «Челси» сафида атиги 21 ўйин ўтказди. Кўпчилик - Томас Тухель қўл остида уни яхши эслаб қолган. «Саррнинг жамоадаги ўрнини қадрлайман. Агар керак бўлса, Маланг майдонга тушади ва бу ишончни оқлайди: ўйинчи ва шахс сифатида уни ҳурмат қиламан», - деганди Томас.
Маланг марказий ҳимоячи, аммо қанотда ҳам ўйнай олади. У ўтган мавсумни «Монако»да ижара асосида ўтказди, аммо ҳеч нарса билан эсда қолмади. The Times нашрининг ёзишича, 24 ёшли франциялик футболчига турнир жадвалининг қуйи қисмидаги Англиянинг бир қанча клублари қизиқиш билдирмоқда.
• «Челси» тарбияланувчиси ҳисобланган Камминг – дарвозабон. У 23 ёшида ҳали асосий жамоадаги дебютини ўтказмаган эди, аммо «Стивенейдж» (тўртинчи дивизион, Англия), «Джиллингем» (учинчи дивизион) ва «МК Донс» (учинчи дивизион) жамоаларига ўтди. Шундан сўнг «Джиллингем» ҳам «МК Донс» ҳам Камминг билан тўртинчи дивизионга тушиб кетишди. Тўғри, «МК Донс»да Камминг йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Камминг ҳозирда «Челси» ёшлар жамоасида ўйнамоқда.