Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Улуғбек Бақоев — Премьер-лиганинг энг самарали ҳужумчиси

Баҳо:
+ | -

Sports.kz сайти Қозоғистон чемпионати тўпурарларининг самарадорлик кўрсаткичикини ҳисоб-китоб қилиб кўрди. Яъни, футболчининг урган голлар сонини ўтказган ўйинлари сонига бўлса, битта ўйинга тўғри келадиган голлар сони чиқади. Қизиқ томони, ушбу кўрсаткич бўйича ҳам Улуғбек Бақоев барчадан устун экан.

Қозоғистон чемпионатлари тарихида битта мавсум давомида энг кўп голни Арсен Тлехугов урган — 2001 йилги мавсумда 30та гол (32та ўйинда). Ундан кейинги тўпурарлар кўп гол урган мавсум 2004 йилги тўғри келган. Ўшанда яна ўша Тлехугов ва Улуғбек Бақоев 22 мартадан рақиб дарвозасини ишғол қилишган. Тўпурарнинг энг кам гол ургани эса 2008 йилда қайд этилган — 13та. Ушбу мавсумда Улуғбек Бақоев 14та гол урган бўлса-да, 33 ёшли футболчи ҳар қандай ҳурматга лойиқ. У Қозоғистоннинг қайси клубида тўп сурмасин, ҳамиша жамоанинг асосий футболчиси бўлиб келган. Шу пайтгача ўзбекистонлик футболчи Премьер-лигада 103та гол урганини эслашнинг ўзи кифоя.  Шунингдек, у 4 марта Қозоғистоннинг энг яхши тўпурарига айланган. Дарвоқе, сўнгги 9та мавсумннинг 6тасида Қозоғистон чемпионатининг энг яхши тўпурари айнан ўзбекистонлик футблочилар бўлишди. Қизиқ тенденция...

Аммо бугунги мақола бу ҳақда эмас. Юқори таъкидлаганимиздек, якунланган мавсумда Премьер-лигада энг самарали ҳужумчини аниқлашга қарор қилдик.

1. Улуғбек Бақоев (1987, "Иртиш") — 0,54 (26та ўйинда 14та гол)
Тўпурарлар ҳамиша ҳам энг самарали футболчи бўлаверишмади. Аммо Бақоевнинг урилган голлари сонини ўтказган ўйинлари сонига бўлганимизда, у мазкур кўрсаткич бўйича ушбу мавсумнинг энг яхши футболчисига айланди. Ўзбекистонлик футболчининг барқарорлиги кишида фақат ҳавас уйғотади. Қойил, Улуғбек! Қозоғистонлик футбол мухлисларини ўз ўйининг билан хурсанд этишда давом эт!

3. Александр Гейнрих (1984, «Актобе») — 0,46 (13-6)
Яна бир ўзбекистонлик ҳужумчи Қозоғистон чемпионатида ёзги давралар оралиғида пайдо бўлди ва бу борада "номинант"га айланди. Қозоғистон меъёрлари бўйича етарлича гол урди. Шунингдек, у яна бир қанча қулай имкониятлардан фойдалана олмади. Гейнрих эса интернет-порталимизга берган интервьюсида таъкидлаганидек, барча вазиятлардан фойдаланганиганида, ҳозир "Реал"да ўйнаётган бўларди. "Реал"нинг омад кулиб боқмаган кўринади...

Энг самарали ҳужумчилар ўнталиги қуйидагича:
1. Улуғбек Бақоев (1987, "Иртиш") — 0,54 (26-14)
2. Обиора Эммануэль Одита (1983, «Тараз») — 0,5 (12-6)
3. Александр Гейнрих (1984, «Актобе») — 0,46 (13-6)
4. Бауржан Жолчиев (1990, «Тобол») — 0,4 (20-8)
5. Глеб Мальцев (1988, «Иртиш») — 0,4 (10-4)
6. Танат Нусербаев (1987, «Астана») — 0,38 (26-10)
7. Игорь Зенькович (1987, «Акжайик») — 0,38 (26-10)
8. Мирослав Лечич (1985, «Тараз») — 0,375 (20-7)
9. Йосип Кнежевич (1988, «Қайрат») — 0,375 (16-6)
10. Эдин Юнузович (1984, «Жетису») — 0,35 (23-8)

Манба: www.sports.kz
Киритилди: 08:34, 27.11.2012.
Ўқилди: 4195 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.