Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Улуғбек Бақоев — Қозоғистон чемпионатининг 2012 йилдаги энг яхши футболчиси

Баҳо:
+1 | -

Қозоғистоннинг Sports.kz сайти 2011 йилдан бошлаб "Олмос" совринини жорий қилди. Сайт ходимлари Премьер-лига клублари бош мураббийи ва ҳар бир клубдан бир нафардан футболчининг овози натижасида ҳар ойнинг энг яхши футболчисини аниқлаб келди. Демак, ойма-ой ўтказилган сўровнома натижасида футболчилар ҳисобида маълум баллар тўпланиб борди.

Демак, йиғилган баллар ҳисоб-китоби бўйича, Қозоғистон Премьер-лигасининг 2012 йилдаги энг яхши футболчиси деб Улуғбек Бақоев топилди. У қўшни юрт чемпионатида тўртинчи маротаба йилнинг энг яхши тўпурари бўлди (шундан 3таси кетма-кет). "Олмос" соврини ташкил этилганидан буён у 4 марта ойнинг энг яхши футболчиси деб тан олинди. 2012 йилда эса унинг ҳисобида йиғилган баллар сони 131 очкони ташкил қилди.

Иккинчи ўринни "Тобол"нинг 22 ёшли ярим ҳимоячичи Бауржан Жолчиев эгаллади. Чемпионатнинг бошланиш қисми у учун ажойиб тарзда кечди. Ёш ярим ҳимоячи еттита гол уриб, терма жамоадан таклифнома олди. Жолчиев март ва апрель ойларида энг яхши футболчи деб топилди. У жами 96 балл тўплади.

Учинчи ўринни "Актобе" клуби ва Қозоғистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Марат Хайрулллин қўлга киритди. 28 ёшли футболчи ўз жамоаси билан чемпионатининг бронза медалларига эга бўлди. Шунингдек, у "Актобе" билан Европа лигаси саралашининг 2та босқичидан ўтишга муваффақ бўлди. Хайруллин июль ойининг энг яхши футболчиси деб топилганди. Унинг жами баллари 76тани ташкил қилди.

Йил давомида ўтказилган сўровномада 121 нафар футболчининг исми қайд этилди (2011 йилда 106 нафар). Март ойидан октябргача ўтказилган сўровномаларда 3 нафар футболчи доимий равишда кучли саккизликка кириб келди. Улар — Улуғбек Бақоев, Марат Хайруллин ва Нурбол Жумаскалиев.

Чемпионатнинг энг яхши легионерлари учлиги қуйидагича бўлди: 1. Улуғбек Бақоев (Ўзбекистон), 2. Марат Бикмаев (Ўзбекистон), 3. Ненад Эрич (Сербия).

Сўровноманинг якуний натижалари
1. Бақоев Улуғбек (Ўзбекистон) «Иртиш» — 131
2. Жолчиев Бауржан «Тобол» — 96
3. Хайруллин Марат «Актобе» — 78
4. Жумаскалиев Нурбол «Тобол» — 58
5. Смаков Самат «Актобе» — 47
6. Кенжисариев Эмиль «Актобе» — 46
7-8. Тажимбетов Дауренбек «Ордабаси» — 32
7-8. Финонченко Андрей «Шахтёр» — 32
9. Богданов Анатолий «Тобол» — 31
10. Нусербаев Танат «Астана» — 30
11. Бикмаев Марат (Ўзбекистон) «Актобе» — 29
12. Эрич Ненад (Сербия) «Астана» — 27
13. Кукеев Жамбил «Шахтёр» — 26
14-15. Кападзе Темур (Ўзбекистон) «Актобе» — 25
14-15. Қонисбаев Улан «Астана» — 25
16. Исламхан Бауиржан «Тараз» — 24
17. Касьянов Артём (Украина) «Ордабаси» — 22
18. Петухов Александр «Тобол» 21
19-21. Гуйе Мансур (Сенегал) «Ордабаси» — 19
19-21. Нурдаулетов Қайрат «Астана» — 19
19-21. Одита Обиора (Нигерия) «Тараз» — 19
22. Диакате Абдуллан (Сенегал) «Тараз» — 18
23-24. Аширбеков Кайрат «Ордабаси» — 17
23-24. Карпович Андрей «Ордабаси» — 17
25-26. Хлебоун Якуб (Чехия) «Акжайик» — 16
25-26. Шливич Ненад (Сербия) «Тобол» — 16
27-29. Гейнрих Александр (Ўзбекистон) «Актобе» — 15
27-29. Лечич Мирослав (Сербия) «Тараз» — 15
27-29. Эссомба Тити (Камерун) «Иртиш» — 15

Манба: www.sports.kz
Киритилди: 13:43, 27.11.2012.
Ўқилди: 4420 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.